Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Роналдиньонинг паспортини олиб қўйишди!

Ана, холос! Роналдиньонинг паспортини олиб қўйишди!

  02.11.2018 23:15
  0
  584
Ана, холос! Роналдиньонинг паспортини олиб қўйишди!

Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо мавжуд қарзларини ўз вақтида тўламаганлиги сабаб паспортидан айрилди.

Globo Esporte маълумотларига кўра, бразилиялик юлдуз 2015 йили тақиқланган ҳудудда омборхона ва балиқчилик платформаси қуриш орқали экологияга зиён етказганликда айбланиб, 2,5 миллион доллар миқдорида жаримага тортилганди. Аммо Роналдиньо ўша жаримани тўламаган ва шу боис, суд унинг паспортини олиб қўйиш бўйича қарор чиқарган. Шунингдек, мазкур можарога футболчининг акаси Ассиснинг ҳам алоқаси борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Роналдиньо жорий йилнинг январида футболчилик фаолиятини якунлаганди. У “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан” сингари машҳур клубларда тўп сурган. 2005 йили бразилиялик юлдуз жаҳоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлиб, “Олтин тўп”ни қўлга киритган. 2002 йили Роналдиньо Бразилия миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигига эришган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz