Қайднома

Қидирув

Нойерга нима бўляпти?

Нойерга нима бўляпти?

  03.11.2018 04:15
  0
  461
Нойерга нима бўляпти?

Германиялик дарвозабон Мануэль Нойернинг сўнгги еттита ўйинида унинг дарвозаси томон 19 марта зарба йўлланди. Уларнинг аксарияти гол билан якунланган. Рақиблар 11 марта тўп киритишган бўлса, 2014 йилнинг энг яхши дарвозабони фақатгина 8 та зарбани қайтаришга эришган. Менхенгладбахнинг “Боруссия”си, “Майнц”, “Вольфсбург” ҳамда мамлакат кубоги доирасидаги “Рёдингаузен”га қарши баҳсларда “Бавария” тўртта тўп ўтказиб юборди – фактлар дарвоза томон аниқ йўлланган барча зарбалар гол билан якунланганини кўрсатмоқда.

Авваллари Нойернинг жамоаси битта ўйин мобайнида рақибнинг биргина ҳужумини ўтказиб юбориши, ўша вазиятда ҳам дарвозабон ишончли ўйин кўрсатишига барча ишонарди. Ҳозир эса германиялик мухлислар Нойернинг бу кўрсаткичга яқин ҳам боролмаётганидан афсусдалар.

Қуйидаги жадвалда Мануэль Нойернинг сўнгги беш йил мобайнида бартараф этилган зарбалар бўйича қайд этган кўрсаткичи келтирилган:

 

2013/14

2014/15

2015/16

2016/17

2018/19

Қайтарилган зарбалар %

81%

80%

79%

81%

70%

Жарима майдончаси ичида қайтарилган зарбалар %

72%

65%

70%

73%

59%

 

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz