Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Арсенал»гақарши баҳс жуда қизиқарли бўлади»

Юрген Клопп: «Арсенал»гақарши баҳс жуда қизиқарли бўлади»

  03.11.2018 08:54
  0
  498
Юрген Клопп: «Арсенал»гақарши баҳс жуда қизиқарли бўлади»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун, Тошкент вақти билан соат 22:30да старт олади.

«Арсенал» билан кечадиган ўйинлар ҳар йили турлича бўлади. Кўплаб яхши ўйинларни эслайман, кўплари қийин бўлган, лекин биз ҳар доим ҳақиқий футбол намойиш қилар эдик.

Улар ҳар доим биз учун муҳим рақиб саналади. Агар сиз сўрамаганингизда мен 15 очкодан 11та олганимизни билмас эдим. Бу жуда ҳам кучли рақиб.

Унаи Эмерининг олдида жуда ҳам қийин масала – Арсен Венгерни унинг «Арсенал» клубидаги 50 йиллик фаолиятидан кейин алмаштириш керак эди. У барчасини ажойиб равишда амалга оширди.

Қийин стартдан кейин улар зўр серияни намойиш қилишди. Умид қиламанки, бу ҳали якунига етмади! Учрашув жуда ҳам қизиқарли бўлади», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz