Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Ўйлайманки, биринчи даврани юқорироқ поғонада якунлаймиз»

Жозе Моуриньо: «Ўйлайманки, биринчи даврани юқорироқ поғонада якунлаймиз»

  03.11.2018 13:23
  0
  372
Жозе Моуриньо: «Ўйлайманки, биринчи даврани юқорироқ поғонада якунлаймиз»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоанинг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

«Кучли тўртликка кирмай туриб чемпионлик ҳақида гапириш керак эмас деб ўйлайман. Сен кучли тўртликда бўлсанггина, ортга назар ташлашинг, очколар фарқини бахолашинг, тақвим, жароҳатлар, дисквалификация, формаларни қараб чиқишинг мумкин.

Аммо ҳозир биз топ-4 да эмасмиз. Шунинг учун ҳам биз учун энг муҳими – очколар йиғиш ва декабрь ойида ҳозиргидан яхшироқ вазиятда бўлиш. Ўйлайманки, биз жадвалда юқорироқ бўламиз.

Мен доимо айтиб келганман, якунга кўра сен 19 та ўйинни уйда, 19 та ўйинни меҳмонда ўтказасан ва уни қачон ва қай вазиятда ўтказишинг – аҳамият касб этмайди. Ҳақиқат шундайки, тақвим ва ўйинлар кетма-кетлиги баъзида аҳамият касб этади.

Ўйлайманки, АПЛ биринчи давраси якунида ҳозиргидан юқорироқ поғонада бўламиз», - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz