Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. Финал: «Персеполис» биринчи ўйинда имкониятни бой берди

ОЧЛ. Финал: «Персеполис» биринчи ўйинда имкониятни бой берди

  03.11.2018 14:17
  0
  603
ОЧЛ. Финал: «Персеполис» биринчи ўйинда имкониятни бой берди

Осиё чемпионлар лигаси финалининг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин Япониянинг Кашима шаҳридаги «Кашима Соккер» стадионида бўлиб ўтди ва унда мезбон «Кашима Антлерс» жамоаси Эроннинг «Персеполис» клубини қабул қилиб ишончли ҳисобда ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолганди. Иккинчи бўлимда эса мезбонларнинг легионер футболчилари Лео Силва ҳамда Сержиньо асосий ролга чиқишди ҳамда ҳар иккиси биттадан голга муаллифлик қилиб жамоасининг ғалабасини таъминлашди.

Маълумот учун, финалнинг иккинчи қисми 10 ноябрь куни Эрондаги «Озоди» стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. ФИНАЛ (биринчи ўйин)

«КАШИМА» (ЯПОНИЯ) – «ПЕРСЕПОЛИС» (ЭРОН) – 2:0 (0:0)

Кашима. «Касима Соккер» стадиони. 40728 томошабин.

Ҳакам: Ма Нин (Хитой).

Голлар: Лео Силва (58), Сержиньо (70).

Кашима:  Квон Сун Тэ, Дайго Ниши, Сюто Ямамото, Чун Син Хён, Гэн Сёжи, Лео Силва, Шома Дои (Рёта Нагаки, 80), Кенто Мисао, Сержиньо (Такеши Канамори, 90+1), Юма Сузуки, Хироки Абе (Коки Анзаи, 69).

Персеполис: Алирезо Бейранванд            , Шаян Муслиҳ, Халилзода Шожаий, Муҳаммад Ансори, Жалол Ҳусайни, Аҳмад Нуруллоҳи (Омид Алишоҳ, 70), Сиамак Немати, Башар Бонян, Камолиддин Камябиниа, Гудвин Менша, Али Алипур.

Огоҳлантиришлар: Хироки Абе (11) - Сиамак Немати (62), Халилзода Шожаий (72).

Четлатиш: Сиамак Немати (90+2, П.).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz