Қайднома

Қидирув

«ИШҚИБОЗЛАРГА ҚАНДАЙ ТУШУНТИРАМИЗ?» ёхуд ЎзПФЛнинг «туғилиш» тарихи

«ИШҚИБОЗЛАРГА ҚАНДАЙ ТУШУНТИРАМИЗ?» ёхуд ЎзПФЛнинг «туғилиш» тарихи

  03.11.2018 16:49
  0
  690
«ИШҚИБОЗЛАРГА ҚАНДАЙ ТУШУНТИРАМИЗ?» ёхуд ЎзПФЛнинг «туғилиш» тарихи

Интернет сайтларидан бирида эълон қилинган сўровни кўриб, Ўзбекистон ПФЛга асос солинган кун ёдимга тушди. Бу воқеа 2008 йилнинг баҳорида содир бўлганди. ОФК қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси ҳисобланадиган Чемпионлар Лигасига ўзгартиришлар киритишни режалаштирган, шу муносабат билан махсус комиссия тузганди. Ушбу комиссия вакиллари иштирокчиликка номзод мамлакатларга ташриф буюриб, кузатувлар натижасига кўра ўз тавсияларини тайёрлашганди.

Ўша йилнинг апрель ойида Ўзбекистон футбол федерациясига ОФКдан хат келди ва унда бизнинг клублар Чемпионлар Лигасига қўйилмаслиги айтилди: махсус комиссия 6 ёки 7 хил талаб бўйича номувофиқлик борлигини аниқлаганди.

Ушбу мактубни олгач, биз ЎФФ (ҳозирги ЎФА) бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳамда мусобақалар ўтказиш бўлими раиси Мухтор Ҳошимов билан биргаликда ЎФФнинг ўша пайтдаги президенти Мираброр Усмоновга мавжуд вазият бўйича мурожаат этдик. ОФК қўйган талабларнинг деярли барчасини осонгина ҳал қилиш мумкин эди. Мисол учун, мусобақалар регламентига «заявка»даги футболчиларнинг минимал сони бўйича талаб киритилиши айтилганди. ПФЛ тузилиши бўйича қўйилган талаб эса энг жиддийси бўлганди. Муаммо шунда эдики, Мираброр Усмоновнинг ўзи мустақил структура тузилишига қатъий қарши чиққанди.

- Уларга ёзинглар, биз лига тузмаймиз, - дея буюрганди у.

- Лекин Чемпионлар Лигасида қатнаша олмаслигимиз мумкин, - дея эътироз билдиргандик биз.

- Демак, бизга Чемпионлар Лигаси керак эмас, - жавоб берганди М.Усмонов.

- Буни ишқибозларга қандай тушунтирамиз? - сўзимизда қатъий туриб олдик.

Айнан шу савол Мираброр Усмоновнинг фикрини ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этди.

- У ҳолда ПФЛ тузинглар.

Натижада тезкор равишда ПФЛ Низоми тайёрланиб, 2008 йилнинг июнида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди. Ўшандаёқ ПФЛнинг таъсис конференцияси чақирилиб, янги ташкилотнинг «туғилиши» қонунийлаштирилганди.

Ёзда мазкур воқеага 10 йил тўлди, аммо у нафақат футбол жамоатчилиги, балки ташкилотнинг ҳам эътиборидан четда қолди. Эҳтимол, у ердагилар ташкилотнинг туғилган куни қайси санага тўғри келишидан бехабардирлар?

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz