Қайднома

Қидирув

Стерлинг энг кўп маош оладиган инглиз футболчисига айланади

Стерлинг энг кўп маош оладиган инглиз футболчисига айланади

  03.11.2018 17:56
  0
  421
Стерлинг энг кўп маош оладиган инглиз футболчисига айланади

Англиялик ярим ҳимоячи Рахим Стерлинг катта эҳтимол билан «Манчестер Сити»даги фаолиятини давом эттиради.

The Times нашрининг хабар қилишича, Рахим «Сити» билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр. Томонлар бу борада муросага келганлар.

Янги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади (ҳозиргиси 2020 йилгача), Стерлинг эса бонуслар билан ҳисоблаганда ҳафтасига 300 минг фунт (ҳозиргиси 175 минг) ишлаб топади.

Шу тариқа, Стерлинг энг кўп маош оладиган инглиз футболчисига айланади. «Сити»да ундан кўп фақат Кевин де Брюйне (350 минг) маош олади.

Аввалроқ 23 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клубидан қизиқиш борлиги ҳабар қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz