Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» сафарда «Борнмут» устидан иродали ғалабага эришди

АПЛ: «МЮ» сафарда «Борнмут» устидан иродали ғалабага эришди

  03.11.2018 20:01
  0
  381
АПЛ: «МЮ» сафарда «Борнмут» устидан иродали ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 11-тури доирасидаги дастлабки баҳс «Борнмут» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашув деярли тенгма-тенг руҳда бошланди ва секин-аста устунлик мезбонлар томонига ўтди. Кейин эса 11-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Уилсон ҳисобни очди.

35-дақиқада эса Антони Марсьяль ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Мазкур ҳисоб иккинчи бўлимнинг охиригача ҳам сақланиб турганди, аммо сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Маркус Рэшфорд гол уриб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 11-ТУР

БОРНМУТ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:2 (1:1)

3 ноябрь, «Дин Корт»

Голлар: 1:0 – 11 Уилсон, 1:1 – 35 Марсьяль, 1:2 – 90 Рэшфорд.

Борнмут: Бегович, Кук, Аке, Смит, Фрэнсис, Лерма, Фрэйзер (Айб, 74), Брукс, Кук (Гослинг, 68), Станислас (Серман, 90), Уилсон.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Мата (Рэшфорд, 56), Фред (Эррера, 56), Марсьяль, Погба, Санчес (Лингард, 78), Матич.

Огоҳлантиришлар: Шоу (54), Лерма (58), Станислас (63), Уилсон (64), Янг (82), Смит (83), Рэшфорд (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz