Қайднома

Қидирув

Ғофур Раҳимов - Халқаро ҳаваскор бокс федерациясининг янги президенти!

Ғофур Раҳимов - Халқаро ҳаваскор бокс федерациясининг янги президенти!

  03.11.2018 20:03
  0
  488
Ғофур Раҳимов - Халқаро ҳаваскор бокс федерациясининг янги президенти!

Бугун Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси якунланди. Конгресснинг кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлаш эди. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов ва қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди. 

Кутилганидек, сайлов якунларига кўра Ғофур Раҳимовга 134 мамлакат федерацияларининг 86 таси овоз берди ва шу тариқа ҳамюртимиз сайловда ғолиб бўлди. Энди Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов АИБА президенти этиб сайланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менга ишонч билдирганингиз учун раҳмат. Мақсадимиз - боксни олимпия оиласидаги позициясини мустаҳкамлашдир. Айни пайтда молиявий масалалар бўйича янги ҳамкорлар билан ишлаяпмиз. Барча ваъдаларни бажараман", - деди Ғофур Раҳимов.

Камолиддин Алимов


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz