Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни «сочиб» ташлади

«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни «сочиб» ташлади

  03.11.2018 21:30
  0
  489
«А» Серия: «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни «сочиб» ташлади

Италия «А» Серияси 11-тури доирасидаги «Интер» - «Женоа» баҳси ўз поёнига етди.

«Жузеппе Меацца» стадионида кечган ўйинда мезбонлар узоқ кутилаган йирик ғалабага эришди. 14-дақиқада Гальярдини ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Политано орадаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлим ҳам Гальярдинининг голи билан бошланди. Аниқроғи, Роберто 49-дақиқада ҳисобни йириклартиришга муваффақ бўлди.

Охирги икки гол эса қўшимча дақиқаларда киритилди. 90+2-дақиқада Жоау Мариу тўртинчи голга киритган бўлса, 90+4-дақиқада Наингголан якуний ҳисобни ўрнатди.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 11-ТУР

ИНТЕР – ЖЕНОА 5:0 (2:0)

3 ноябрь, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: 1:0 – 14 Гальярдини, 2:0 – 16 Политано, 3:0 – 49 Гальярдини, 4:0 – 90+2 Жоау Мариу, 5:0 – 90+4 Наингголан.

Интер: Ханданович, Шкриньяр, Далберт, Д`Амброзио, де Врей, Жоау Мариу, Брозович (Наингголан, 87), Перишич (Валеро, 76), Гальярдини, Политано (Кейта Бальде, 58), Мартинес.

Женоа: Раду, Ромеро, Гюнтер, Педру Перейра, Бираски, Ромуло (Омеонга, 80), Лазович, Сандро (Велозу, 58), Бесса, Пандев (Пентек, 51), Куаме.

Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (8), Гюнтер (18), Мартинес (31), Сандро (34), Велозу (74).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz