Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

  03.11.2018 22:10
  0
  726
Ла Лига: «Реал» ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

Испания примероси 11-тури доирасидаги баҳслар давом этмоқда.

Жумладан, Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Вальодалид»ни қабул қилди. Учрашув анча қизиқарли тарзда ўтди. Меҳмонлар сўнгги дақиқаларгача мадридликларга муносиб қаршилик кўрсатишди.

Бироқ ўйиннинг охирги қисмларига келиб захирадан ўйинга қўшилган Винисиус Жуниор жарима майдонида футболчиларни алдаб зарба йўллади тўп ҳимоячига тегиб рикашет ҳолатида дарвозадан жой олди.

Орадан кўп ўтмай Карим Бенземага нисбатан жарима майдончаси ичида фол ишлатилди. 11 метрли нуқтага яқинлашган Серхио Рамос зарбани аниқ амалга оширди.

Шу тариқа мадридликлар кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг ниҳоят, ғалабани қўлга киритди.

ИСПАНИЯ ПРИМЕРОСИ. 11-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ВАЛЬЯДОЛИД 2:0 (0:0)

3 ноябрь, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 83, автогол Альба, 2:0 – 88, пенальти Рамос.

Реал Мадрид: Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро (Иско, 56), Асенсио (Винисиус Жуниор, 73), Кроос, Бэйл (Васкес, 71), Бензема.

Вальядолид: Масип, Калеро, Альба, Мартинес, Антоньито, Суарес (Плано, 76), Мичел, Тони (Верде, 69), Алькарас, Мойяно (Чоп, 85), Унал.

Огоҳлантириш: Асенсио (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz