Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» ва «Ливерпуль» муроса кўчасини танлашди

АПЛ: «Арсенал» ва «Ливерпуль» муроса кўчасини танлашди

  04.11.2018 00:36
  0
  402
АПЛ: «Арсенал» ва «Ливерпуль» муроса кўчасини танлашди

Англия премьер лигаси 11-тури доирасидаги марказий баҳс ўз поёнига етди.

«Эмирейтс» стадионида ўтган ўйин ҳақиқатдан ҳам ўз номига мос тарзда шиддатли тарзда ўтди. Мухлислар фақатгина иккита гол кўришган бўлсада, зерикиб қолишмади.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобила якунланди. Иккинчи бўлимнинг 61 дақиқасида Милнер жарима майдончасидаги тартибсизликдан фойдаланиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Бу голдан кейин «Арсенал» ҳужумлар сонини янада оширди ва 82-дақиқада Ляказетт ўз маҳоратини намойиш қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 11-ТУР

АРСЕНАЛ – ЛИВЕРПУЛЬ 1:1 (0:0)

3 ноябрь, «Эмирейтс»

Голлар: 0:1 – 61 Милнер, 1:1 – 82 Ляказетт.

Арсенал: Лено, Холдинг, Колашинац (Уэлбек, 81), Бельерин, Мустафи, Мхитарян (Ивоби, 68), Джака, Торрейра, Озил, Обамеянг (Рэмзи, 73), Ляказетт.

Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салах (Матип, 90), Фирмино (Шакири, 80).

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (52), Ляказетт (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz