Қайднома

Қидирув

Сантьяго Солари: "7:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим"

Сантьяго Солари: "7:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим"

  04.11.2018 01:15
  0
  436
Сантьяго Солари:

“Реал” бош мураббийи вазифасини бажараётган Сантьяго Солари Испания чемпионатида “Вальядолид” устидан қозонилган ғалаба (2:0) хусусида фикр билдирди.

- Винисиус? Унга ўйинни қўрқмасдан ўз қўлига олиши лозимлигини айтдим, у буни қандай амалга оширишни билади. Шунингдек, ҳимояга ёрдам бериши кераклигини ҳам уқтирдим, унга бу ҳақда тез-тез гапириб туриш керак. Ушбу ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Осон ютуқлар билан қийин вазиятлардан чиқиш мушкул. Кучли рақибга қарши баҳсда қийин ғалабага эришдик. Жиддий ўйинда талабчанлик билан тўп суриб, охиригача курашдик.

Менга қолса, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонсак яхши бўларди, учта голни футболчиларимиз акробатик тарзда, ўз устиларидан ошириб уришса эди, аммо футболда ҳаммаси бунчалик осон эмас. Яхши вазиятлар фақат яхши ўйнаганда, барча ўйлаганларингиз иш берганда яратилади, бироқ мураккаб давр ҳам бўладики, бундай паллаларда талабчанликни ошириб, тартиб-интизом ва курашувчанлик руҳиятини сақлаб қолишга тўғри келади, - деди Солари Marca нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz