Қайднома

Қидирув

“Бавария” Бундеслига ва ЕЧЛда қатнашмасликни режалаштирган экан

“Бавария” Бундеслига ва ЕЧЛда қатнашмасликни режалаштирган экан

  04.11.2018 01:45
  0
  557
“Бавария” Бундеслига ва ЕЧЛда қатнашмасликни режалаштирган экан

Football Leaks тарқатган маълумотга кўра, 2016 йили Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионати ва Чемпионлар Лигасида иштирок этмасликка жиддий аҳд қилган экан.

Манбанинг хабар беришича, Мюнхен жамоаси олтита бошқа клублар билан Суперлига ташкил этиш бўйича махфий тарзда музокара юритган. Янги турнирда “Бавария” 8,29 фоиз акцияга эга бўлар, шу тариқа акционерлик бўйича тўртинчи йирик клубга айланарди. “Бавария” мазкур қарорнинг келажагини кўриб чиқиш мақсадида мавжуд масала юзасидан Cleary Gottlieb юридик компаниясига мурожаат этган. Хусусан, клуб футболчиларни тегишли тартибда Германия термасига қўйиб юборадими ёки йўқми, шу муҳокама қилинган.

Умуман, УЕФА топ-клублар билан Чемпионлар Лигасидаги иштирокни давом эттириш бўйича келишиб олган. Ташкилот шу мақсадда 2018/2019 йиллар мавсумидан бошлаб молиявий даромадларни кўпайтиришга ваъда берган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz