Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Ҳимояда даҳшатли даражада ёмонўйнадик»

Жозе Моуриньо: «Ҳимояда даҳшатли даражада ёмонўйнадик»

  04.11.2018 10:01
  0
  403
Жозе Моуриньо: «Ҳимояда даҳшатли даражада ёмонўйнадик»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 11-тур доирасида «Борнмут» устидан қозонилган ғалабага изоҳ бериб ўтди.

«Биринчи бўлим давомида ёмон ўйнадик. Танаффусда мен футболчиларга премьер-лиганинг энг омадли мураббий эканлигимни айтдим, чунки биз 2:5 ёки 2:6 ҳисобида мағлуб бўлишимиз керак эди.

«МЮ» ҳимояда даҳшатли даражада ёмон эди. Биз рақибга босим уюштирмадик ва бутун ҳафта давомида машғулот қилган нарсаларнинг биронтасини ҳам амалга оширмадик. Ўйинни кўрган одамлар бизнинг бутун ҳафта давомида меҳнат қилганимизга ишонишмайди.

Биринчи бўлим фожиа бўлди. Танаффусдан кейин анчагина яхши ўйин кўрсатдик. Кўплаб вазиятларни яратдик ва 92-дақиқадан эртарок гол уришга ҳақли эдик.

Ўйинчиларга танаффусда нима дедим? Мен яхши бошладим. Айтдимки, биринчи бўлимдагидан янада ёмонроқ ўйнаб бўлмайди, ва иккинчи бўлимда аниқ яхшироқ ўйнаймиз», - дейди Моуриньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz