Қайднома

Қидирув

Флорентино Перес: «Реал» - бошқалар учун модуль»

Флорентино Перес: «Реал» - бошқалар учун модуль»

  04.11.2018 10:39
  0
  507
Флорентино Перес: «Реал» - бошқалар учун модуль»

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес клуб аъзолари йиғилишида ўз нутқи билан чиқиш қилди.

«Бизнинг қадриятларимизга содиқликни сақлаган ҳолда тўғри йўлда давом этамиз.

Мадридиста бўлиш – катта маъсулиятдир. Биз «Реал» клуби тарихидаги энг кутилмаган паллаларини ҳис этмоқдамиз. Европанинг футбол ва баскетбол бўйича амалдаги чемпионимиз. Биз буларни қадрига етишимиз лозим.

Ғалаба қозониш ҳар доим қийин. Биз Европа чемпионлар лигасини кетма-кет 3 маротаба ва 5 йилда 4 маротаба қўлга киритдик. Бунинг барчаси ўзини қурбон қилиш ва меҳнат ортидан эришилди.

Сизларсиз бунинг барчаси бўлмас эди, чунки сиз бизнинг ёмон ва яхши кунимизда ҳам биз билан биргасиз. Бизда ҳали ҳам барча нарсани юта оладиган жамоа мавжуд.

Ди Стефано ва Хенто каби грандлар бизга йўл кўрсатиб қўйди. Биз спорт, экономика ва ижтимоий соҳада етакчи бўлиш учун ишларни олиб бормоқдамиз. «Реал» - бошқалар учун модуль. Бизда ҳар куни кураш олиб бориш учун молиявий куч мавжуд.

Янги «Сантьяго Бернабеу» стадиони дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлади ва бу бизнинг меросимизни оширишга хизмат қилади», - дейди Перес.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz