Қайднома

Қидирув

«Арсенал»-«Ливерпуль»(1:1)-Маненинг голи «тоза» эди!!!

«Арсенал»-«Ливерпуль»(1:1)-Маненинг голи «тоза» эди!!!

  04.11.2018 15:31
  0
  534
«Арсенал»-«Ливерпуль»(1:1)-Маненинг голи «тоза» эди!!!

Куни кеча бўлиб ўтган АПЛнинг «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлимида қизиқарли вазият рўй берди. Яъни «мерсисайдликлар» вакили Маненинг голи ҳакамлар томонидан «ўйиндан ташқари ҳолат» сифатида баҳоланиб, гол инобатга олинмади. Ҳолбуки, Маненинг голи барча қоидалар асосида дарвозадан жой олганди ва бу ўринда ҳакамлар яққол хато қилишди. Айтайлик, Фирмино тўпга тегинган вазиятда Мане «оффсайд»да эмасди. Тўғри, Мане ҳам бундан сал аввалроқ пассив «оффсайд» ҳолатида эди, аммо тўп сари у эмас, биринчи бўлиб Фирмино ҳаракатлангани сабабли, Мане ҳеч қандай қоидани бузмаган эди. Ҳа, Юрген Клоппнинг куйинганича бор… Ўша вазиятни шу юқоридаги суратда томоша қилишингиз мумкин…

Алишер Никимбаев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz