Қайднома

Қидирув

«Интер» жазодан қутилиб қолди

«Интер» жазодан қутилиб қолди

  04.11.2018 17:40
  0
  450
«Интер» жазодан қутилиб қолди

УЕФА Миланнинг «Интер» клуби молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун жазолаши мумкин эди. Бу ҳақда Football Leaks хабар тарқатди.

2015 йилнинг қишида Жердан Шакири «Бавария»дан «Интер»га ўтган. Ўша пайтда Италия клуби молиявий фэйр-плей борасида муаммоларга дуч келганди ва швейцариялик футболчини сотиб олиш имкониятга эга эмасди. Шу боис ҳам икки клуб келишувни бепул ижара ва маълум холатларда сотиб олиш сифатида расмийлаштирган.

Мазкур бандда учта шарт бор эди. Биринчидан: италияликлар Шакирини футболчи 1 июлдан 31 декабрга қадар битта расмий ёки ўртоқлик учрашувида майдонга тушса 15 миллион евро эвазига сотиб олишлари лозим эди. Иккинчидан: Шакири бу вақт оралиғида жароҳат ёки дисквалификация туфайли майдонга тушмаса ҳам «Интер» юқорида кўрсатилган суммани тўлаши керак эди. Учинчидан: «Интер» 31 декабрга қадар А сериянинг ҳавфли зонасида бўлмаса, футболчи ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам «Бавария» пул олиши керак эди.

Натижада 2015 йилнинг августидаёқ «Интер» швейцариялик футболчини «Сток Сити»га 14,5 миллион евро эвазига сотиб юборганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz