Қайднома

Қидирув

Учинчи дивизиондаги драма қаранг...

Учинчи дивизиондаги драма қаранг...

  05.11.2018 00:53
  0
  578
Учинчи дивизиондаги драма қаранг...

2005 йилнинг баҳори. ЕЧЛ финалида «Милан» 3:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда совринни «Ливерпул»га топшириб қўйганди. Бу Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг драматик финал бўлганди.

Куни кеча Англиянинг 1-дивизиони (Премьер-лига ва Чемпионшипдан кейинги лига)вакили «Сканторп» ўз майдонида «Оксфорд»ни қабул қилди. Икки жамоа ҳам лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. «Оксфорд» ҳавфли зонада бўлса, «Сканторп» уч очко кўп жамғарган ҳолда икки поғона юқорида.

Айнан ушбу жамоалар супер ўйин кўрсатишди. «Оксфорд» 55-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Лекин «Сканторп» худди «Ливерпуль» сингари олти дақиқа ичида ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. 60-дақиқада ҳисоб 1:3 бўлди. ОРадан тўрт дақиқа ўтиб 2:3, 66-дақиқада эса 3:3. Бу воқеа 3665 томошабин кўз ўнгида юз берди. Улар бу кечани ҳали бери унутмасалар керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz