Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Мезбонлар биздан 1 кун кўпроқ дам олишди, захирамиз хам панд берди... »

Андрей Канчельскис: «Мезбонлар биздан 1 кун кўпроқ дам олишди, захирамиз хам панд берди... »

  04.11.2018 20:39
  0
  410
Андрей Канчельскис: «Мезбонлар биздан 1 кун кўпроқ дам олишди, захирамиз хам панд берди... »

"Металлург" - "Навбаҳор"(1:0) учрашувидан сўнг жамоалар устозлари ўйин хусусидаги таасуротлари билан ўртоқлашишди:

Андрей Канчельскис: - Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. "Металлург" жамоаси устунлик томонларидан бири - улар биздан кўра 1 кун кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлишганди. Қолаверса, кетма-кет сафар учрашувлари ва жароҳатлар сабаб захирада камчилик бўлганимиз ҳам мағлубият сабабларидан бири бўлди. Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди келгуси ўйинларда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. "Металлург"ни эса ғалаба билан табриклайман, - деди мураббий.
Андрей Шипилов: -  - Олдинги 2 та учрашувдан сўнг бироз қийин вазиятда эдик. Лекин жамоамиз қисқа вақт ичида мағлубиятлардан сўнг ўзига кела олди. Бугун бутун жамоамиз характер намойиш этди, десам бўлади. Зеро кеча ҳам хаттоки стадионда қор бор эди. Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз. Лекин ҳодимлар шижоат кўрсатиб стадионни бизга ўйин учун тайёр қилиб бера олишди. "Навбаҳор" - анча яхши жамоа. Ушбу клубда янги мураббий иш бошлади. Лекин бизнинг йигитлар анча яхши ўйин кўрсата олишди. Якунда ҳақли тарзда ғалабага эришдик, - деди мураббий.

Манба: ПФЛ матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz