Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳайдаров: “Энди 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт...”

Баҳром Ҳайдаров: “Энди 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт...”

  04.11.2018 20:53
  0
  462
Баҳром Ҳайдаров: “Энди 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт...”

"Насаф" - "Нефтчи"(2:0) ўйинидан сўнг ҳам клублар бош мураббийлари Баҳром Ҳайдаров ҳамда Рўзиқул Бердиевлар ўз фикрларини билдириб ўтишди:

Б.Ҳайдаров: - Бугун бутун баҳс давомида устунлик "Насаф" жамоаси томонида бўлди. Биз эса тўп билан муомала қилишда ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Мана учинчи ўйиндирки, стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборяпмиз. Шу жиҳат устида яна ишлашимиз лозим экан. Бугун диққат-эътиборни тўплаб олдинга ўтишда бироз қийналдик. Энди қолган 3 та ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, охирига қадар кураш олиб борамиз. 3 та ўйинда 9 очко олишимиз шарт энди, - деди мутахассис.
Р.Бердиев: - Барчани қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар жамоавий жиҳатдан ҳам, индивидуал томондан ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Бугунги рақибимиз жиддий эди. "Нефтчи" сўнгги пайтларда ажойиб ўйин кўрсатаётган эди. Лекин биз бугун улардан устунроқ ўйнай олдик. Бугун йигитлар майдонда бир-бирларини яхши тушуниб тўп суришди. Истайманки, кейинги ўйинларда ҳам шундай ғалабаларни қўлга киритаверайлик, - деди мутахассис.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz