Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: “Кубокдан кейин чемпионатда ҳам муносиб ўйнашимиз керак...”

Бахтиёр Ашурматов: “Кубокдан кейин чемпионатда ҳам муносиб ўйнашимиз керак...”

  04.11.2018 21:01
  0
  354
Бахтиёр Ашурматов: “Кубокдан кейин чемпионатда ҳам муносиб ўйнашимиз керак...”

"Сўғдиёна" – АГМК(1:0) учрашувидан сўнг жамоалар мураббийлари ўйин хусусидаги фикрларини журналистларга қуйидагича баён қилишди:

 Б.Ашурматов(АГМК)- Бугун ўйин темпига киришиб кетишимиз бироз қийин бўлди. Афсуски, рақиб жамоа гол киритмагунига қадар биз ўз ўйинимизни кўрсатишни уддалай олмадик. Гол ўтказиб юборгандан сўнг жанговар ўйин кўрсата бошладик. Бироқ ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади. Агар илк дақиқаларданоқ шундай руҳда ўйнаганимизда ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Шуни алоҳида таъкидлашим жоизки, Кубокни ютганимиздан сўнг энди чемпионатда ҳам муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Умид қиламанки, йигитлар бугунги хатолардан тўғри хулоса чиқаришади, - деди мураббий.

С.Лушчан(Сўғдиёна)- Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини бериб ҳаракат қилишди. Тўғриси, қийин ўйин бўлди. Энг қийин ўйинларни одатда АГМКга қарши ўтказамиз. Улар кўп тарафлама биздан устун. Бугун эса гол киритиш бизнинг жамоага насиб этди. Ғалаба билан барчани табриклайман, - деди мутахассиc.

ПФЛ матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz