Қайднома

Қидирув

Мозийга қайтиб: Ноўрин рақиблар танланганди…

Мозийга қайтиб: Ноўрин рақиблар танланганди…

  05.11.2018 02:11
  0
  521
Мозийга қайтиб: Ноўрин рақиблар танланганди…

Ёдингизда бўлса, 2015 йилги Осиё чемпионатининг финал босқичи Австралия давлатида бўлиб ўтган ва 2014 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига айнан Австралия термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф тушади. Очиғини айтганда, бу жуда яхши таклиф эди, чунончи терма жамоамиз гуруҳ босқичидан эсон-омон ўтиб олса, чорак финалда «кенгурулар» билан тўқнаш келиб қолиш имконияти ғоят катта бўлган.

Аммо Ўзбекистон терма жамоасининг ўша пайтдаги устози Миржалол Қосимов чемпионатга имкон қадар кўпроқ тайёрланиш мақсадида 28 ноябрдаёқ Тошкентда илк йиғин ўтказади ва БААда ташкил этилган кейинги икки йиғин доирасида 6та ўртоқлик ўйинларида жамоани бошқаради.

Шуниси қизиқки, бу йиғинларда термамиз аъзолари асосан араб давлатлари вакилларига қарши тўп суришади. Ваҳоланки, Осиё чемпионатида тўрт рақибимизнинг учтаси Шарқий Осиё вакиллари бўлишган КХДР, Хитой ва Жанубий Корея. Аммо фикримизча, вазиятнинг бундай тус олишига бош мураббий эмас, ўша пайтлари термамизга рақиб топиш билан шуғулланган масъул ходимлар айбдор бўлишгани ҳақиқатга яқинроқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz