Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Челси» «Кристал Пэлас» устидан ишончли ҳисобда ғалабага эришди

АПЛ: «Челси» «Кристал Пэлас» устидан ишончли ҳисобда ғалабага эришди

  04.11.2018 23:09
  0
  374
АПЛ: «Челси» «Кристал Пэлас» устидан ишончли ҳисобда ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 11-тури доирасидаги «Челси» ҳамда «Кристал Пэлас» учрашуви ўз поёнига етди.

«Стэмфорд Бриж»да бўлиб ўтган ўйин 3:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. 32-дақиқада Альваро Мората ҳисобни очган эди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Таунсенд ҳисобни тенглаштирди.

Аммо 65-дақиқада Мората дублини расмийлаштириб, жамоасини олдинга чиқиб олишини таъминлади. Орадан беш дақиқа ўтиб эса, Педро Родригес якуний ҳисобни таъминлади.

АПЛ. 11-ТУР

ЧЕЛСИ – КРИСТАЛ ПЭЛАС 3:1 (1:0)

4 ноябрь, «Стэмфорд Бриж»

Голлар: 1:0 – 32 Мората, 1:1 – 53 Таунсенд, 2:1 – 65 Мората, 3:1 – 70 Педро.

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Жоржиньо (Фабрегас, 80), Канте, Педро, Баркли (Ковачич, 64), Виллиан (Азар, 64), Мората.

Кристал Пэлас: Хеннесси, Сако, Уан-Биссака, ван Анхолт, Томкинс, Майер (Айю, 71), Макартур (Шлупп, 80), Таунсенд, Куяте, Заа, Миливоевич.

Огоҳлантириш: Миливоевич (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz