Қайднома

Қидирув

Серхио Агуэро АПЛ рекордчилари сафига қўшилди

Серхио Агуэро АПЛ рекордчилари сафига қўшилди

  04.11.2018 23:29
  0
  383
Серхио Агуэро АПЛ рекордчилари сафига қўшилди

Англия Премьер-лигаси 11-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Саутгемптон”ни қабул қилиб, 6:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида “шаҳарликлар” ҳужумчиси Серхио Агуэро ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди. Аргентиналик форвард учун бу АПЛда “Манчестер Сити” сафидаги 150-гол бўлди. Шу кунга қадар Англия чемпионатида битта клубда ўйнаб, 150 талик кўрсаткични қайд этиш фақат икки футболчига насиб қилганди: Тьерри Анри (“Арсенал” таркибида АПЛда жами 175 та гол) ва Уэйн Рунига (“Манчестер Юнайтед”да 183 та гол).

Эслатиб ўтамиз, Агуэро 2011 йилдан буён Манчестернинг “мовий” қисмида тўп сурмоқда. Айни пайт унинг ҳисобида барча турнирларда 306 та ўйин ва 209 та гол бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz