Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри АПЛ рекордчисига тенглашиб олди

Маурицио Сарри АПЛ рекордчисига тенглашиб олди

  05.11.2018 22:49
  0
  550
Маурицио Сарри АПЛ рекордчисига тенглашиб олди

АПЛнинг 11-турида «Челси» «Кристал Пэлас»ни 3:1 ҳисобида енгди. Натижада Маурицио Сарри жамоаси чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини (8 ғалаба, 3 дуранг) яна бир ўйинга узайтиришга муваффақ бўлди.

Кечаги баҳсдан сўнг Сарри АПЛ тарихида дебют мавсумини энг муваффақиятли бошлаган мураббийлар қаторидан жой олди.

Италиялик мутахассис бу борада 1994 йилда «Ноттингем Форест»ни бошқарган Фрэнк Кларкнинг натижасини такрорлади. Кларк қўл остидаги жамоа 1994/95 йиллар мавсуми якунида чемпион «Блэкберн Роверс»дан 12 очкога ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, 59 ёшли Маурицио Сарри «кўклар» устози сифатида барча мусобақалар доирасида 17 та ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Унинг янги лавозимдаги илк ўйини Англия Суперлигаси учун «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган эди. Ҳозирча ушбу муваффақиятсизлик 16 ўйиндан буён сўнггиси бўлиб қолмоқда.

«Челси» 11 ноябрь куни 12-тур доирасида «Эвертон»ни қабул қилади. Унга қадар 8 ноябрь куни Европа лигасида БАТЭ майдонига сафар кутмоқда.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz