Қайднома

Қидирув

«Барселона» Бранислав Иванович чорламоқда, рўйхатда яна кимлар бор?

«Барселона» Бранислав Иванович чорламоқда, рўйхатда яна кимлар бор?

  05.11.2018 17:13
  0
  1112
«Барселона» Бранислав Иванович чорламоқда, рўйхатда яна кимлар бор?

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоя чизиғини «Зенит» ҳимоячиси Бранислав Иванович билан кучайтириш вариантини ўрганмоқда, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, бош мураббий Эрнесто Вальверде Самуэл Умтити ва Томас Вермаленнинг жароҳатларидан сўнг ҳимоячи изламоқда. «Зенит» ҳимоячиси асосий номзод бўлиб турибди. Бундан ташқари каталонияликлар Давид Луис («Челси») ва Лоран Косельнини («Арсенал») кўзлаяптилар.

Шунингдек, кенгайтирилган рўйхатда Бенедикт Хёведес, Ведран Чорлука («Локомотив»), Меҳди Бенатиа («Ювентус»), Раул Альбиол («Наполи»), Пепе, Домагой Вида (иккиси - «Бешиктош»), Данте («Ницца»), Невен Суботич, Тимоте Колодзейчак (иккиси - «Сент-Этьен»), Одил Рами («Марсель») ва Жозе Фонте («Лилль») каби ўйинчилар бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz