Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Барса» ёки «Бавария»да клуб ичидаги гаплар эртасига газетада чиқарди...»

Гвардиола: «Барса» ёки «Бавария»да клуб ичидаги гаплар эртасига газетада чиқарди...»

  06.11.2018 05:21
  0
  477
Гвардиола: «Барса» ёки «Бавария»да клуб ичидаги гаплар эртасига газетада чиқарди...»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг сўзларига жавоб берди.

Шотландиялик мутахассис «Гвардиола нима учун «Барселона»ни тарк этди, тушунмайман, бундан маъно йўқ, ахир у ерда 25 йил ишлаши мумкин эди» - деган эди.

«Унинг нима учун бундай деганини тушунишим мумкин, аммо Англияда футбол умуман бошқача. Бу ерда ҳақиқатан қаторасига 20 йил бир клубда ишлаш мумкин. Ҳафта давомида журналистларни деярли кўрмайман, улар клуб ичидаги воқеаларни билмасликлари мумкин.

Бизда клубларда, кийиниш хоналарида, ўйинчилар билан муаммолар кўп, баъзан қаттиққўл бўлишга тўғри келади ва бу нарсалар матбуотга сизиб чиқмайди.

«Барселона»да ёки масалан, «Бавария»да ичкаридаги гаплар эртаси куни газета муқоваларида пайдо бўлади. Англияда анча қулайроқ. Сэр Алекс Фергюсон ҳам «Барселона»да 25 йил ишлай олар эди, дея олмайман», - дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz