Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: “Бунёдкор”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин ўтади

Андрей Фёдоров: “Бунёдкор”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин ўтади

  05.11.2018 21:07
  0
  361
Андрей Фёдоров: “Бунёдкор”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин ўтади

“Бунёдкор” – “Локомотив”(2:2) учрашувидан сўнг жамоалар устозлари Андрей Фёдоров ва Миржалол Қосимовларўйин хусусида қуйидагича фикр билдиришди: 

А.Фёдоров:- “Бунёдкор”га қарши мавсумдаги 4-ўйинни ўтказдик. Бирорта баҳс мухлисларни бефарқ қолдирадиган тарзда ўтмади. Бундай учрашувлар мухлислар учун қизиқ, лекин мураббийлар учун бироз қийинроқ кўриниш олади. Зеро ҳар икки жамоа дарвозаси яқинида ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келади. Таркибда амалга оширилган мажбурий ўзгартиришлар ўйин учун тузган режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳисобда ортда борсакда, йигитлар ўйин охирига қадар борини бериб ҳаракат қилишганидан хурсандман. Бугун ҳар икки жамоада ҳам ғолиб бўлиш ёки ўйинни бой бериш имконияти бир хил эди, - деди мутахассис.
М.Қосимов: - Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам буни тақазо этар эди. Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган вазиятда юзага келган қулай имкониятдан унумли фойдаланганимизда, балким мақсадимизга эришган бўлармидик. Лекин бу – футбол. Шундай ҳолатлари билан ҳам ушбу спорт қизиқ саналади. Энди олдиндаги ўйинларда мазмунли ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз...

ПФЛ матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz