Қайднома

Қидирув

“Бавария” етакчилари Ковачдан норози

“Бавария” етакчилари Ковачдан норози

  05.11.2018 22:27
  0
  401
“Бавария” етакчилари Ковачдан норози

“Бавария” клубининг айрим футболчилари билан бош мураббий Нико Ковачнинг муносабатлари яхши эмас, дея хабар бермоқда Abendzeitung München нашри.

Манбанинг маълум қилишича, Томас Мюллер, Матс Хуммельс, Арьен Роббен ва Франк Рибери Ковачни маҳоратли собиқ футболчи ва яхши инсон сифатида қадрлашади, аммо бош мураббий сифатида 41 ёшли хорватиялик мутахассисни танқид қилиб, унда жамоани бошқариш учун етарлича тажриба йўқлигини таъкидлашган. “Бавария” етакчилари клубга катта тажрибага эга мураббий келиши лозим, деб ҳисоблашмоқда.

Аввалроқ Мюллернинг рафиқаси Бундеслига 10-тур доирасидаги “Фрайбург”га қарши баҳсда (1:1) эри 70-дақиқадагина майдонга туширилгани учун Ковачни танқид қилганди. Аммо кейинроқ аёл бунинг учун мураббийдан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида “Айнтрахт”дан “Бавария”га ўтиб, мюнхенликлар бош мураббийига айланганди. Жорий мавсумда “Бавария” 20 очко тўплаб, Германия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz