Қайднома

Қидирув

Сон Хюн Мин Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Сон Хюн Мин Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

  05.11.2018 23:45
  0
  428
Сон Хюн Мин Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту ноябрда бўлиб ўтадиган Австралия ва Ўзбекистонга қарши кечадиган ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилардан иборат таркибни эълон қилди. Мазкур йиғинга чақирилганлар орасида “Тоттенхэм” вингери Сон Хюн Мин йўқ. Сабаби, Лондон жамоаси ва Жанубий Корея футбол ассоциациясининг ўзаро келишувига биноан, ушбу футболчи назорат ўйинларини ўтказиб юборади.

Ёдингизда бўлса, Сон ҳарбий хизматга бормаслик учун августда ўтказилган Осиё ўйинларида қатнашганди. Мана энди, миллий жамоанинг ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юбормоқда.

Алишер Никимбаев



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz