Қайднома

Қидирув

«Реал» adidas билан 1,1 млрд евролик шартнома имзолайди

«Реал» adidas билан 1,1 млрд евролик шартнома имзолайди

  06.11.2018 09:58
  0
  440
«Реал» adidas билан 1,1 млрд евролик шартнома имзолайди

Мадриднинг «Реал» клуби яқин вақт ичида adidas компанияси билан амалдаги шартномани узайтиради.

Немис компанияси билан тузиладиган янги битм 10 йилга мўлжалланган бўлиб, у клубга 1,1 миллиард евро (йилига 110 млн) даромад олиб келади.

Бу келишув Европа спортидаги рекордга айланади. Айни дамда «Реал» adidas билан ҳамкорликдан йилига 52 млн евро даромад кўради.

Янги шартномада кўзда тутилган либослар сотувидан «Реал» умумий ҳисобда йилига 152 млн еврогача даромад қилиши мумкин.

«Реал» 1980 йилларда ҳам adidas либосларида тўп сурган, бироқ томонларнинг узилишларсиз ҳамкорлиги 1998 йилдан буён давом этмоқда.

Nike ва Under Armour компаниялари ҳам мадридликлар билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўришди, бироқ «Реал» яна adidas'ни танлаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz