Қайднома

Қидирув

Шакири бугун «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди

Шакири бугун «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди

  06.11.2018 10:59
  0
  438
Шакири бугун «Ливерпуль»га ёрдам бера олмайди

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячиси Жердан Шакири ЕЧЛ доирасида кечадиган «Црвена Звезда»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. 27 ёшли футболчи мерсисайдларнинг Сербияга йўл оладиган қайдномасига киритилмаган.

Аввалроқ, инглиз клуби устози Юрген Клопп серб мухлисларининг душманлик руҳидаги қарашлари футболчи ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Маълумот ўрнида, Шакири Швейария термасида тўп сурсада келиб чиқиши албан-косоваликдир. Биласиз, Албания ва Косова мамлакатлари Сербияга қарши қарама-қаршиликда ўзаро иттифоқчи бўлганлар.

ЖЧ-2018 мусобақасида Шакири Сербия дарвозасини ишғол қилган. Кейинчалик бу ҳаракати кўплаб тортишувларга сабаб бўлган.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz