Қайднома

Қидирув

Европа грандлари «Лилль» ҳужумчиси учун кураш бошлашди

Европа грандлари «Лилль» ҳужумчиси учун кураш бошлашди

  06.11.2018 13:47
  0
  420
Европа грандлари «Лилль» ҳужумчиси учун кураш бошлашди

Франциянинг «Лилль» клуби ҳужумчиси Николя Пепе ушбу мавсумдаги кўрсаткич ва ҳаракатлари билан кўплаб топ-клублар қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

TF1 нашрининг хабар қилишича, ивуарлик футболчига «Бавария», «Боруссия Д», «Челси», «Арсенал», «Атлетико» ва «Барселона» клубларидан қизиқиш бор. Манбада таъкидланишича, Пепега асосий даъвогарлар «Барселона» ва «Арсенал», шунингдек юқоридаги икки немис клуби бўлиб турибди.

Аввалроқ, Пепега «Севилья», «Лион» ва «Бетис» жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлгани хабар қилинганди. ОАВда дортмундликлар 22 ёшли футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилганлари, бироқ рад жавобини олганликлари айтилганди.

Пепе ушбу мавсум Лига 1 турнирида 12та ўйин ўтказиб, 8та гол ва бешта голли узатмага муаллиф бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz