Қайднома

Қидирув

Альваро Мората: «Ҳатто ёмғир ёғса ҳам жахл қиладиган бўлиб қолгандим»

Альваро Мората: «Ҳатто ёмғир ёғса ҳам жахл қиладиган бўлиб қолгандим»

  06.11.2018 17:13
  0
  482
Альваро Мората: «Ҳатто ёмғир ёғса ҳам жахл қиладиган бўлиб қолгандим»

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинларини яна эсга олди.

«Менда шундай давр бўлдики, ҳар бир нарсага жахлим чиқадиган бўлиб қолди. Ҳатто ёмғир ёғса ҳам жахл қиладиган бўлиб қолдим. Агар дарвозага аниқ зарба йўллай олмасам, буни майдоннинг намлигидан кўрардим.

Ҳар бир одамнинг ҳаётида қора чизгилар бўлади. Биз машхур инсонлармиз, бизда кўп нарса бор. Баъзида одамлар бизни ҳиссиётсиз, муаммоси йўқ деб ўйлашади, худди биз инсонмасдек.

Ҳозир мен жуда бахтлиман, ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ўтган мавсумнинг сўнгги ойида пастга қулайвердим, қулайвердим. Янада пастлашнинг иложи йўқ эди. Бунчалик чуқурликка тушар экансан, сенда фақат битта йўл қолади: юқорига қайтиш», – деди Мората.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz