Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Намозов Бразилия - Испания учрашувини бошқаради

Бахтиёр Намозов Бразилия - Испания учрашувини бошқаради

  06.11.2018 16:24
  0
  560
Бахтиёр Намозов Бразилия - Испания учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бир қатор халқаро мусобақаларга таклиф этилаётгани ва ўша мусобақаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бу эса ФИФА ва ОФКнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.   Жумладан, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида ҳамюртимиз, Пляж футболи ҳаками Бахтиёр Намозов ОФКнинг махсус совринига лойиқ деб топилганди.   Бу сафар Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича "Dubai Cup" Халқаро мусобақасидан таклиф олди. Ҳамюртимиз бугун ушбу мусобақа доирасидаги Бразилия - Испания учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди.   "Dubai Cup" Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz