Қайднома

Қидирув

Футзал: АГМК жамоаси чемпионликни аллақачон расмийлаштириб бўлган

Футзал: АГМК жамоаси чемпионликни аллақачон расмийлаштириб бўлган

  06.11.2018 20:45
  0
  678
Футзал: АГМК жамоаси чемпионликни аллақачон расмийлаштириб бўлган

Футзал бўйича XXII Ўзбекистон чемпионатининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкент вилоятининг “АГМК” жамоаси 40 ўйин (низомга кўра футзалчилар ҳар бир турда иккитадан ўйин ўтказади)дан сўнг, 101 очко тўплаган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди. Мазкур турда жамоа Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан беллашди. 1-ўйин дуранг (2:2) бўлган бўлса, 2-ўйинда олмалиқлик футзалчилар 10:1 ҳисобида рақибларидан устун келди. Кейинги ўринларда бораётган “Пахтакор” футзалчиларида 98 ва “Нефтчи” жамоаси ҳисобида 80 очко бор.   12 та жамоа иштирок этаётган мамлакат чемпионатида Навоийнинг “Қизилқум” клуби аутсайдер бўлиб турибди. Жамоа бор йўғи 8 очко тўплаган. Навбатдаги 21-тур ўйинлари 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.   2.jpg   6.jpg   9.jpg  

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz