Ўзбек футболининг атоқли арбобларидан бири Алишер Никимбаев айтганидек (https://t.me/ANikimbaev/619), АФК 2014 йилдаёқ огоҳлантирганким, Чемпионлар лигаси жамоалари бош мураббийларида “Про” лицензияси бўлиши шарт. Яъниким, 2019 йилги мавсумдан бошлаб шароитнинг ўзгараётгани Диёр ёинким қандайдир ақллининг ўзбошимча қарори эмас, балки оғамиз ОФКнинг талабидир.
Энди Алишераканинг уч йилга кечикаётганимиз борасидаги фикрларига жавобан шундай деймиз: “лучше поздно чем никогда”. ПФЛ остонасини шу йилнинг апрель ойида кесиб ўтдим, 2018 йилги талабларга аралашганим жойим йўқ. Агар имконият тақдим этмоқчи бўлишса, 2019 йилги лицензиялаш талаблари, регламент масалалари ва бошқа талаблар ишлаб чиқишда қатнашиб келмоқдаман.
Иккинчи изоҳ масаласига келсак, ҳа, “Бухоро”, “Насаф”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи” каби Суперлига клублари бош мураббийларида “Про” лицензияси йўқ. Бироқ улар лицензия берувчи даргоҳгага анча олдин хужжатларини топшириб қўйишган, яъни, тирик бўлсак, кўрамиз лицензия олишларини.
2014, 2015 ёки бошқа йилларда ПФЛ нималар қилган билмадим-у, аммо айтишим мумкин бўлгани, шу кунгача 37 мутахассисимиз “Про”га эга чиққан. Бироқ уларнинг айримлари бандаликни бажо келтирди, айримлари Оврўпага кетиб қолди. Демак, 2019 йилга келиб тўғри иш амалга ошаётган бўлса, масаланинг яхши томониға ҳам боқиш мумкин.
Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20