Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз ОЧ-2020 саралашида Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистонга қарши ўйнайди

Олимпиячиларимиз ОЧ-2020 саралашида Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистонга қарши ўйнайди

  07.11.2018 14:46
  0
  455
Олимпиячиларимиз ОЧ-2020 саралашида Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистонга қарши ўйнайди

Хабарингиз бор, келаси йилнинг март ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Ушбу саралашда ғолиб чиққан жамоа 2020 йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.  Таиланддаги Осиё чемпионатида 1-3 ўринни қўлга киритган терма жамоалар Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Бугун Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "F" гуруҳида Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.  Саралаш баҳслари келаси йилнинг 22-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Мусобақа регламентига кўра саралаш баҳслари Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ўтказилади. Ҳар икки минтақадаги гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган жами 11та терма жамоалар Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Уларга ўз гуруҳларида энг яхши натижа қайд этган 4та иккинчи ўрин соҳиблари ҳамда мезбон сифатида Таиланд ҳам қўшилади.  Осиё чемпионатида энг кучли 16та терма жамоа иштирок этади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz