Қайднома

Қидирув

РФИ мутахассислари иштирокида ҳуқуқий масалалар бўйича семинар ўтказилади

РФИ мутахассислари иштирокида ҳуқуқий масалалар бўйича семинар ўтказилади

  07.11.2018 14:50
  0
  303
РФИ мутахассислари иштирокида ҳуқуқий масалалар бўйича семинар ўтказилади

Замонавий футболнинг ривожланиши билан биргаликда, унинг атрофидаги юридик жиҳатлар бўйича муаммолар, баҳсли вазиятлар ҳам кўпаймоқда. Профессионал клублар ҳамда футболчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари ҳар доим ҳам футбол қоидалари ва нормативларига тўла жавоб беравермаслигидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўзбек футболида юридик талаб-қоидаларнинг устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий базанинг ишлашига эришиш мақсадида ЎФА ва ПФЛ томонидан 18 ноябрь куни махсус семинар ташкил этилади.     Семинарда Суперлига ва Про-лига клубларининг спорт директорлари, юристлар, лицензиялаштириш бўйича менежерлар иштирок этиб, соҳадаги сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғи билан ташкилотнинг хавфсизлик масалалари бўйича бўлими мутахассислари Санъат Шарипов билан биргаликда шу йилнинг сентябрь ойида Москвада бўлиб, юқоридаги масала бўйича бир қатор учрашувлар ўтказганди.  Учрашув давомида Ўзбекистонда ҳам футболдаги ҳуқуқий масалалар бўйича семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилганди. Ана шу келишувга асосан  18 ноябрь куни бўлиб ўтадиган семинарда Россия футбол иттифоқининг ҳуқуқий масалалар бўйича масъул шахслари — Денис Рогачев, Константин Ляхов, Даниил Заморинлар маъруза ўқишади.    Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиялаш талабларига жиддий эътибор қаратади. Бунда ташкилот биринчи навбатда клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузиладиган шартномаларига аҳамият қаратади.

ПФЛ давлат корхоналари, ҳокимликлар ва давлат улуши бўлган компаниялар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларига ФИФА талаблари асосида ишлаб чиқилган бир хил кўринишдаги шартномалар тарқатади. Клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган шартномалари қанчага мўлжал қилингани борасидаги маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Шартномаларнинг бузилиш ҳолатлари ПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади.        Семинарда шу ва шу каби масалалар муҳокама қилиниб, йиғилганлар ҳуқуқий билимларни янгилаш имконияти тақдим қилинади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz