Қайднома

Қидирув

УЕФА президенти суперлигага қарши, инглизлар ҳам...

УЕФА президенти суперлигага қарши, инглизлар ҳам...

  07.11.2018 17:05
  0
  430
УЕФА президенти суперлигага қарши, инглизлар ҳам...

УЕФА президенти Александер Чеферин Суперлига ташкил қилинишига йўл қўймаслигини таъкидлади. Аввалроқ Европанинг 11тAа топ-клуби УЕФА сафидан чиқиб, 2021 йилдан бошлаб янги Чемпионлар Лигаси мусобақасини ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Бундай мусобақани ташкил қилиш жаҳон футболига салбий таъсир кўрсатади. Ўйинлар зерикарли тус олади. Ҳар ҳафта «Ювентус»нинг «Бавария»­га қарши ўйинини кўриш, масалан, «Ювентус» - «Торино» баҳсига нисбатан зерикарли ўтади. Мен ўз лавозимимда қоларканман, бундай мусобақанинг ташкил қилинишига тиш-тирноғим билан қаршилик кўрсатаман. Бунга шубҳа йўқ. Агар ёпиқ тизим ҳақида гап кетаётган бўлса, бунда футболнинг ривожи ҳақида унутсак ҳам бўлади. Охир-оқибат бундан клублар ютқазишади», - деди Чеферин.

Айтганча, Буюк Британия ҳукумати ҳам Англия Премьер-лигаси клубларининг янги Суперлигада иштирок этишига қатъиян қаршилик қилишди. Ушбу ҳафта Европанинг бир нечта етакчи клублари, жумладан, «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Челси» УЕФАдан пинҳона равишда 2021 йили янги мусобақа ташкил қилишни режалаштиргани ҳақида маълумот тарқалди. «Ҳукуматга бу ҳақда ҳеч нарса дейишмади. Демак, Англия Премьер-лигаси янгиликдан бехабар қолмоқда. Биз бунга қатъиян қаршимиз, зеро бу Англиядаги спорт маданиятига зарар келтириши аниқ», - дейишди ҳукумат вакиллари.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz