Қайднома

Қидирув

Матич нимадан бош тортди?

Матич нимадан бош тортди?

  07.11.2018 18:09
  0
  448
Матич нимадан бош тортди?

«Манчестер Юнайтед»нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Неманя Матич АПЛ 11-тури доирасидаги «Борнмут»га қарши ўйинда (2:1) жамоасининг лолақиз­ғалдоқ тасвири туширилган футболкасида ўйнашдан бош тортди. 30 ёшли футболчи ўйин олдидан бу рамзнинг маъносини сўради. Унинг НАТО жангларида ҳалок бўлган британиялик аскарлар хотирасига бағишланганини билгач, ўз формасига рамзни акс эттиришдан бош тортди. Telegraf.rs хабарига кўра, Матич нишонни полга улоқтирган ва шундай деган: «Сиз менинг ватанимни бомбардимон қилгансизлар, мен бу нишонни ҳеч қачон тақмайман. Агар талаб қилинса, Англияни ҳам, клубни ҳам тарк этишга тайёрман». Матич аввалроқ «Челси» ва «МЮ» таркибида ўйнаган чоғида лолақизғалдоқ нишонини формасига таққан. Клуб Матичнинг қарорини шахсий сабабларга йўйган. 2015 йилда Британия ОАВ ирландиялик футболчи Жеймс Макклейни ҳам формасига ушбу нишонни тақмагани учун танқид қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz