Қайднома

Қидирув

"Шанхай СИПГ" ва ОДИЛ АҲМЕДОВ Хитой чемпиони!

"Шанхай СИПГ" ва ОДИЛ АҲМЕДОВ Хитой чемпиони!

  07.11.2018 20:08
  0
  716

Бугун Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» ушбу турда Пекиннинг «Ренҳе» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 20-дақиқада айнан Аҳмедов томонидан очилди. Ушбу гол Одилнинг мавсумдаги илк голи бўлди. У 64-дақиқада захирага олинди.

Ушбу баҳс билан параллел равишда шанхайликларнинг жадвалдаги энг яқин таъқибчиси «Гуанчжоу Эвергранд» Чонгкингда айни номдаги жамоа меҳмони бўлиб, мағлубиятга учради (0:2). Натижада чемпионат якунланишига бир тур қолганида Аҳмедов жамоаси чемпионлик масаласини ҳал қилди.

30 ёшли яримҳимоячи мавсум давомида «Шанхай СИПГ»нинг Суперлигадаги 19 та ўйинида қатнашиб, уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва ўртача ҳисобда 87 дақиқадан тўп сурди. У бугунги голини ургунга қадар 3 та самарали пас муаллифи бўлган эди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz