Қайднома

Қидирув

Мбаппе “ПСЖ”дан шахсий самолёт ва йирик маош талаб қилган

Мбаппе “ПСЖ”дан шахсий самолёт ва йирик маош талаб қилган

  07.11.2018 23:59
  0
  493
Мбаппе “ПСЖ”дан шахсий самолёт ва йирик маош талаб қилган

Килиан Мбаппенинг “Монако”дан “ПСЖ”га ўтиши билан боғлиқ яна бир маълумот пайдо бўлди.

Mediapart нашри Football Leaks тарқатган маълумотларнинг янгисини чоп этди. Аввалроқ Мбаппе “Монако”га 214 миллион евро таклиф қилган “Реал” сафига ўтиши мумкин бўлган, аммо футболчи “ПСЖ”ни танлаган.

Football Leaks берган хабарга кўра, парижликлар билан ўтказилган музокаралар пайти Килиан 5 йиллик шартнома ва шу муддат ичида 55 миллион евро маош олмоқчилигини маълум қилган. Бу талаб бажарилган.

Шунингдек, ёш ҳужумчи клубдан шахсий самолёт сўраб, мабодо “Олтин тўп”ни қўлга киритса жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланиши лозимлигини таъкидлаган. Яна бир талаб – мабодо “ПСЖ” молиявий “фэйр-плей” туфайли Чемпионлар Лигасидан четлатилса, Мбаппега компенсация тўлашлари керак.

Маълумотларга кўра, бу талаблар қисман бажарилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz