Қайднома

Қидирув

Тьерри Анри: “Сен урмасанг, сенга уришади”

Тьерри Анри: “Сен урмасанг, сенга уришади”

  08.11.2018 00:25
  0
  429
Тьерри Анри: “Сен урмасанг, сенга уришади”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри ЕЧЛ доирасида “Брюгге”дан қабул қилиб олинган мағлубият (0:4)дан сўнг журналистлар билан суҳбатда ўз фикрларини билдирди.

“Бу ҳисоб ўйинга мос эмас, аммо Чемпионлар Лигасидек мусобақада гол урмасангиз, айнан шундай ҳолатга тушиб қоласиз. Учрашувни яхши бошлаганимизга қарамай, тўп киритолмадик. Шундан сўнг 12 дақиқа ичида дарвозамиз уч марта ишғол қилинди – бу оғир зарба. Бу оқшом шуни сездимки, нимадир ўхшамай қолса, ҳаракатни тўхтатяпмиз.

Тактика нуқтаи назаридан ўйин бошиданоқ рақибга муаммолар туғдирдик. Улар беш ҳимоячи билан ўйнаган бўлсаларда, қатор вазиятларни яратдик. Аммо тўп тўрдан ўрин олмаса, ҳолат оғирлашаверади. Сиз урмасангиз, сизга уришади.

Яна бир муҳим ўйинчимиз – Комил Глик сафдан чиқди. Шунингдек, захирадан майдонга тушган Массенго ва Гуанонинг ҳаракатларини алоҳида таъкидламоқчиман, улар ўйинга тезлик қўшишди. Софиан Диоп ҳар доимгидек фаол бўлди, Муссо Силла ҳужумларни кескинлаштиришга уринди. Ёшлар мураккаб вазиятдан чиқишимизда ёрдам беришмоқда.

Ғалабали йўлга чиқиб олишга интилишимиз керак. Энди биз эътиборни нимага қаратиш кераклиги, бундан ижобий жиҳатларни топишни биламиз. Биз соғлом идрокни қайтаришга уриняпмиз, ўта зарур ғалабаларни қайд эта олмаётган пайтимизда ниятимизга етиш осон бўлмайди”, - деди Анри клуб расмий сайти вакиллари билан суҳбатда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz