Қайднома

Қидирув

Кулибали: “ПСЖ"дан кучсиз эмаслигимизни кўрсатдик”

Кулибали: “ПСЖ"дан кучсиз эмаслигимизни кўрсатдик”

  08.11.2018 00:50
  0
  389
Кулибали: “ПСЖ

“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги “ПСЖ”га қарши баҳс (1:1)да қайд этилган дурангга изоҳ берди.

“Бундай чемпионларга қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган, аммо биз “ПСЖ”дан кучсиз эмаслигимизни кўрсатдик. Парижда ҳам, “Сан-Паоло”да ҳам. Жамоамиз ўйинни яхши бошлаганди, лекин афсуски, биринчи бўлим охирлари биз учун омадсиз келди, бу нохуш сюрприз эди. Шунга қарамай, ўтказиб юборилган гол бизни тушкунликка солмади. Ўйин назоратини ўз қўлимизга олиб, дурангга эришдик. Ўйлашимча, жамоамиз характер кўрсатди. Ўзимнинг ҳаракатларимдан ҳам қониқдим, ахир Неймарга қарши яхши ўйнадим”, - деди Кулибали “Наполи” расмий сайтига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz