Қайднома

Қидирув

Погба пенальти тепгунча...

Погба пенальти тепгунча...

  10.11.2018 00:16
  0
  717
Погба пенальти тепгунча...

Интернетда янги флешмоб бошланди. Барчасига Люк Шоу сабабчи. «МЮ»нинг «Эвертон»га қарши ўйинида Поль Погба пенальтидан гол уролмади ва жамоа ҳимоячиси ижтимоий тармоқда қизиқарли изоҳ қолдирди. Унинг асл маъноси - франциялик ярим ҳимоячи 11 мертли нуқтадан зарба йўллагунча нималарга улгуриш мумкинлинини аниқлаш. Эътиборлиси, Шоунинг ўша изоҳига қисқа вақт ичида 100 мингдан кўп лайк босилди.

Табиийки, BBC журналистлари ҳам «Темирни қизиғида бос» мақолига амал қилиб, дарҳол Поль ҳар бир пенальти тепишдан олдин неча қадамга эҳтиёж сезишини санаб чиқишди. Қуйидаги тасвирга қаранг: чап қаторда - қадамлар сони, ўнг томонда - натижа. «Микки Маусларни сира ёқтирмайман. Футболчиларнинг «Пенальти тепишни хоҳламайман» қабилидаги гапларини эшитишга тоқатим йўқ. Аксинча, «нуқта»га дадил борадиган ўйинчиларга ҳурматим баланд» — бу «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг Поль Погба зарбасига муносабати. Ҳа, португалиялик «Беназир» бу сафар омадсизлик учун шогирдини ортиқча айблагани йўқ. Дейлик, у олдинроқ Крис Смоллингни соч турмаги туфайли роса «тузлаганди. Погба эса мураббий ўрнига юзлаб одамлардан «насиба» олди. Улар футболчига ижтимоий тармоқлар воситасида «ҳамла» қилишди. Хўш, Поль пенальтини амалга оширгунча нималарга улгуриш мумкин экан?

... Алексис Санчеснинг «МЮ»даги яхшигина ўйинини кўриш;

…«Икеи» мебелини қўлланмасиз йиғиш;

…Арсен Венгерга тегишли момиқ куртка тугмаларини қадаш;

…«Тоттенхэм» стадиони қурилишини якунлаш;

…Усэйн Болт каби 100 мерт масофага югуриш мусобақасида ғолиб чиқиш;

…«Арсенал»нинг охирги чемпионлик мавсумидан кейинги барча ўйинларини томоша қилиш;

…Тереза Мэйни рақс тушишга ўргатиш


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz