Қайднома

Қидирув

ШОУ-БИЗНЕСДАН УСТУН ёки яна Роналдунинг машҳурлиги хусусида

ШОУ-БИЗНЕСДАН УСТУН ёки яна Роналдунинг машҳурлиги хусусида

  10.11.2018 06:24
  0
  799
ШОУ-БИЗНЕСДАН УСТУН ёки яна Роналдунинг машҳурлиги хусусида

ФУТБОЛ ВАКИЛИ КРИШТИАНУ РОНАЛДУ «ИНСТАГРАМ» ЎЛЧОВИ БЎЙИЧА ДУНЁНИНГ ЭНГ МАШҲУР ШАХСИ. Ҳа, португалиялик ҳужумкор ўйинчи «Инстаграм» тармоғидаги машҳурлик бобида шоу-бизнес олами юлдузларидан ўзиб кетди. Ушбу ижтимоий тармоқда Бразилия терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби аъзоси Неймарнинг обрўси ҳам анча баланд.

Аниқроқ айтсак, Португалия миллий термаси ва «Ювентус» клуби бош юлдузи Криштиану Роналду «Инстаграм» ижтимоий тармоғида обуначилари сонини рекорд даражада кўпайтириб, поп-хонанда Селена Гомесни умумий рейтингда иккинчи қаторга сурди. Ҳозирда 33 ёшли футболчи тармоқда 144 миллион 330 мингдан кўп «мижоз»га эга. Хуллас, Роналду америкалик барча юлдузлардан олдинда. Қаранг, Ариана Гранде ва Ким Кардашьян ҳам, Бейонсе ҳам Криштианудан анча орқада. Фақат эркакларни олсак, футболчи «Инстаграм» оламида таъқибчиларидан мисли кўрилмаган фарқ билан олдинда. Эътибор беринг, Кришнинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси - Дуэйн «Скала» Жонсон 119,5 миллион обуначи билан чекланмоқда. Футболчилар орасида 2-ўрин Неймар (104,6 миллион обуначи)га тегишли., Лионель Месси эса атиги 3-поғонада (100,2 миллион обуначи). Ҳа, Роналду ижтимоий тармоқлардаги рақобатда аргентиналик юлдузни осонгина енгмоқда.

«Инстаграм»да энг кўп обуначига эга машҳурлар

Фойдаланувчи

Касб йўналиши

Мамлакат

Обуначилар сони

Криштиану Роналду

Футболчи

Португалия

144 336 300

Селена Гомес

Хонанда

АҚШ

144 319 900

Ариана Гранде

Хонанда

АҚШ

132 338 800

Ким Кардашьян

ТВ-юлдуз

АҚШ

120 011 200

Бейонсе

Хонанда

АҚШ

119 597 000

Дуэйн Жонсон

Актёр

АҚШ

119 529 200

Кайли Женнер

ТВ-юлдуз

АҚШ

117 849 700

Тейлор Свифт

Хонанда

АҚШ

112 731 700

Неймар

Футболчи

Бразилия

104 653 600

Жастин Бибер

Хонанда

АҚШ

102 545 200

«Инстаграм» оламидаги энг машҳур 10 нафар спортчига қарасак, футбол вакиллари жуда кўп. Оддий айтганда, топ-10га бошқа спорт турларидан биргина баскетбол  юлдузи Леброн Жеймс суқулиб кирган, холос. Шунинг ўзиёқ футболнинг мақомидан далолат. Қисқаси, миллионлар ўйини - ер юзидаги энг оммавий ва биринчи рақамли спорт тури. Гап бўлиши мумкин эмас.

«Инстаграм»да энг кўп обуначига эга спортчилар

Фойдаланувчи

Касб йўналиши

Мамлакат

Обуначилар сони

Криштиану Роналду

Футболчи

Португалия

144 336 300

Неймар

Футболчи

Бразилия

104 653 600

Лионель Месси

Футболчи

Аргентина

100 262 700

Дэвид Бэкхэм

Футболчи (собиқ)

Англия

51 759 500

Леброн Жеймс

Баскетболчи

АҚШ

44 079 800

Хамес Родригес

Футболчи

Колумбия

40 347 500

Роналдинью

Футболчи (собиқ)

Бразилия

38 128 800

Гарет Бэйл

Футболчи

Уэльс

36 996 900

Златан Ибрагимович

Футболчи

Швеция

35 404 500

Луис Суарес

Футболчи

Уругвай

30 452 200

Россияликлар мавқеи қандай? Ҳозирда Ольга Бузова етакчи, лекин UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов обуначилари сафи юқори тезликда кўпаймоқда. Жангчининг ўсиш суръатини назарда тутиб айтсак, телеюлдуз жорий йил якунигача ҳам пешқадамликни сақлдаб қололмаса керак. Тўғри, Бузова фақат Россия эмас, балки бутун собиқ иттифоқ ҳудудида машҳур. Лекин Нурмагомедов  жаҳон миқёсида танилиб улгурди. Айниқса, унга мусулмон ўлкаларида эътибор кучли. Шундай экан, Ҳабиб яқин орада Тимати ва Ольгадан ўзиб кетса, ажабмас.

«Инстаграм»да энг кўп обуначига эга россияликлар

Фойдаланувчи

Касб йўналиши

Обуначилар сони

Ольга Бузова

ТВ-юлдуз, хонанда

13 980 300

Тимати

Хонанда

12 969 800

Ҳабиб Нурмагомедов

UFC жангчиси

12 951 300

Ксения Бородина

ТВ-юлдуз

11 888 100

Ирина Шейк

Модель

10 869 200

Вера Брежнева

Хонанда

9 958 800

Анастасия Ивлеева

ТВ-юлдуз, блогер

9 698 700

Настасья Самбурская

Актриса

9 664 300

Егор Крид

Хонанда

9 310 300

Анастасия Квитко

Модель

8 979 600

Россиялик спортчилар орасида Ҳабиб Нурмагомедов Эверест чўққчисида бўлса, қолганлар Урал тоғларида... Ҳа, дейлик, Мария Шарапова ҳам жаҳон даражасидаги юлдуз, бироқ теннис вакиласи айни ҳолатда машҳурлик бобида Ҳабиб олдига тушолмайди, барибир. 3-ўрин - «сенсация». Россиянинг ўзида ҳам Зубайра Тухуговни яхши танишмаса керак. Лекин у «Инстаграм»да топ-юлдуз: деярли 2 миллион обуначиси бор. Нурмагомедовнинг Конор Макгрегор билан жангидан кейинги жанжал Тухугов машҳурлигини ошишига хизмат қилди. Эслатиш жоиз, айнан у октагонга сакраб тушиб, ирландга зарба беришга уринганди. Хўш, Ислом Махачев ким? UFCнинг истиқболли жангчиси ва Ҳабибнинг яна бир дўсти. Забит Магомедшарипов? Доғистонлик бу йигит яқин келажакда чемпионлик камарига даъвогарлик қилиши мумкин. Россияда рейтинги энг юқори спорт тури саналувчи футболга келсак, унинг вакиллари «Инстаграм»да кавказлик яккакурашчиларга асло бас келолмаяптилар. Ҳар ҳолда, кучли бешликда биргина Артём Дзюба бор, холос.

«Инстаграм»да энг кўп обуначига эга россиялик спортчилар

Фойдаланувчи

Касб йўналиши

Обуначилар сони

Ҳабиб Нурмагомедов

UFC жангчиси

12 951 300

Мария Шарапова

Теннисчи

3 391 900

Зубайра Тухугов

UFC жангчиси

1 931 600

Александр Овечкин

Хоккейчи

1 377 900

Артём Дзюба

Футболчи

1 283 400

Ислом Махачев

UFC жангчиси

1 129 800

Забит Магомедшарипов

UFC жангчиси

1 097 500

Дмитрий Тарасов

Футболчи

914 800

Евгения Медведева

Фигурачи

692 400

Фёдор Смолов

Футболчи

623 000

* Обуначилар сони ҳар куни ўзгариб туриши боис, майда рақамлар кўрсатилмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz