Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни таслим этди

Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни таслим этди

  10.11.2018 21:31
  0
  327
Pepsi Суперлига: «Навбаҳор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни таслим этди

Pepsi Суперлига 30-тури доирасидаги ўйинлар ўз поёнига етди.

Мазкур турнинг охирги ўйини Наманганда, «Навбаҳор» ҳамда «Бунёдкор» ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли тарзда кечган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаганди.

Иккинчи бўлимнинг 64 дақиқасида меҳмонлар дарвозаси томон 11-метрли зарба белгиланди. Пенальти Азизбек Турғунбоев жарима зарбасини амалга оширганидан сўнг, жарима майдончаси ичида тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига текканлиги учун белгиланганди. Рўзимбой Аҳмедов эса зарбани аниқ амалга оширди - 1:0.

Якунда шу гол наманганликлар ғалабасини таъминлади.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 30-ТУР

«НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (0:0)

Наманган. 12050 томошабин.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Аҳмад Эргашев.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Рўзимбой Аҳмедов (64 пен.).

Навбаҳор: Тўраев, Голбан, Ўрунов, Номанов, Жабборов, Турғунбоев, Ғофуров, Алиев, Аҳмедов (Сулаймонов, 83), Ҳошимов, Меҳмонов.

Бунёдкор: Султонов, Ашурматов, Комилов, Жўраев, Аҳмадалиев, Иброҳимов, Нурматов (Мирахмадов, 78), Тошматов, Собирхўжаев, Сулаймонов (Раевац 82), Ҳайдаров (Қосимов, 62).

Огоҳлантиришлар:Рўзимбой Аҳмедов (8), Даврон Ҳошимов (48) - Азизбек Ҳайдаров (8), Акром Комилов (63), Жавлон Иброҳимов (76).

Четлатиш: Жавлон Иброҳимов (90+2).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz