Қайднома

Қидирув

Эронддаги "Озоди" стадионига 1000 нафар аёл киши кирди ва...

Эронддаги "Озоди" стадионига 1000 нафар аёл киши кирди ва...

  11.11.2018 10:58
  0
  526
Эронддаги

Олдин хабар беранимиздек, кеча Осиё Чемпионлар Лигасида финалнинг жавоб ўйини ўтказилди. Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби сафарда Эроннинг «Персеполис» клуби билан жавоб учрашувида майдонга тушди. Теҳронданги ўйинда ҳисоб очилмади.
Қизиғи шундаки, мазкур турнир ташкил топгандан буён кетма-кет 2-марта япон клублари зафар қучди. Ўтган йил "Урава Редс" чемпионликни қўлга киритганди... Худди шунингдек 2007/2008 йилги мавсумларда ҳам кетма-кет япон клублари зафар қучган. Хусусан 2007 йил "Урава Редс", орадан бир йил ўтиб эса "Гамба Осака" чемпион бўлган.

Айтганча, маълум бўлишича кеча қизил рангга бўялган Теҳрондагни "Озоди" стадионига 1000 нафардан ортиқроқ аёл футбол ихлосмандлари ҳам ташриф буюришган. Бу ҳаракат эса ОФК ва Жаҳон футболи мутасаддилари томонидан олқишланди. Зеро, шу кунгача аёлларнинг статионга футбол кўриш учун киришлари ман этилганди. 
Зотан ушбу чеклов бекор қилиниши натижасида ОФК аёл журналист ва фотографларни ҳам ушбу ўйинни ёритишга аккредитациядан ўтказган эди. 

Энди «Кашима Антлерс» 12-22 декабрь кунлари ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади.

ОЧЛ
Финал, жавоб баҳси 
10 ноябрь

Персеполис (Эрон) - Кашима Антлерс (Япония) 0:0
Дастлабки ўйин: 0:2


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz